Ўзбекистонда барча импорт маҳсулотлари ҳақидаги маълумотлар ўзбек тилида кўрсатилиши шарт

Жамият

image

Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қонунларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 407-сонли қарорида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилиши сабабли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритилди. Ушбу қарор билан Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини лотин алифбосидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилида кўрсатишлари шартлиги белгиланди. 

Яъни Ҳукумат қарорига кўра, давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилади.

Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг