Ўзбекистонда баҳорнинг илк кунида совуқ об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда февраль ойи охири ва март ойи бошида ҳам ёғингарчиликли, совуқ об-ҳаво сақланиб қолади.  Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Хабарда келтирилишича, 26-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёридан 2-5 даража паст бўлиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

“Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор”, дейилади Ўзгидромет хабарида.

Бугун, 26 февраль куннинг биринчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари 1-4 даража совуқ, кундуз кунлари 3-6 даража илиқ бўлади.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг