Ўзбекистонда айрим маҳаллий рейслар бекор қилинди
Жамият
−
20 Март 2020
10998Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича қатновлар бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways авиакомпанияси республика ичидаги авиақатновларининг жадвалида ўзгаришлар бўлган.
Хусусан, 20-28 март кунлари Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича HY051/052 қатновлари бекор қилинган.
HY051 қатновининг йўловчилари шу кунларда Тошкентдан Урганч шаҳрига HY011 қатнови орқали Нукусда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Тошкентдан кетиш вақти соат 09:00 да, Урганчга келиш вақти соат 12:10 да.
HY052 қатновининг йўловчилари HY012 қатнови орқали Тошкентга олиб борилади. Урганчдан кетиш соат 12:50 да, Тошкентга келиш соат 14:10 да.
Тошкент-Нукус йўналиши бўйича HY011 қатновининг кетиш вақти ўзгарди. Тошкентдан кетиш — соат 09:00 да, Нукусга келиш — соат 10:40 да.
Нукус-Тошкент йўналиши бўйича HY012 қатновига авиачиптаси бўлган йўловчилар Урганчда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Нукусдан кетиш — соат 11:20 да, Тошкентга келиш — соат 14:10 да.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь