Ўзбекистонда аёллар орасидаги жиноятчилик ва зўравонлик ортган
Жамият
−
01 Март 2022
47982021 йилда Ўзбекистон ишсиз аёллар ва 18-30 ёшдаги хотин қизлар жиноятчилиги ўртача 2 фоизга ортган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қизлар рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз ҳисобланади.
2021 йилда ишсиз аёллар ўртасида жиноятчилик 1,7 бараварга, 18-30 ёшдаги хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 2 бараварга кўпайган.
Булардан ташқари, оилада аёлларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ҳали ҳам мавжуд.
Ўтган 2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада эри, қайнонаси, келини томонидан зўравонлик бўлаётгани ҳақида профилактика инспекторларига мурожаат қилган. Бу рақамлар 2020 йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.
"Афсуски, бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилигимиз ва нуронийларимизнинг ўрни ва таъсири ҳам сезилмаяпти.
Бир нарсани аниқ тушунишимиз керак. Ҳам, оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқиш, иш ёки тадбиркорликни олиб бориш катта матонат талаб қилади", дейди Президент.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15