Ўзбекистонда аёллар энг кўп жинсий зўравонликка учраётган вилоят очиқланди
Жамият
−
26 Апрель 2021
63049Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига йўлланган мурожаатлар таҳлили, жорий йилнинг 15 апрелига қадар хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.
“Айтиш жоизки, Бош прокуратура ўз ҳисоботида, 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошганини баён қилган. Бу жуда ачинарли... Фоиз ҳисобида кўрсатилган ушбу рақамлар ортида нечта қизнинг синган тақдири, топталган шаъни ва қадр-қиммати ётибди экан?” дейилади хабарда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 15 ва 49 ёшидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади. Ушбу зўравонликларнинг 33 фоизи Жануби-шарқий Осиё ҳудудига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси