Ўзбекистонда автомобиль импорти ва ишлаб чиқариш кескин ошиб, экспорт деярли тўхтади

Жамият

image

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 68 905 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24451 тага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобиль экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8763 тага камайган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобиль импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

Шу билан бирга Ўзбекистонга 3 ойда 455 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг