Ўзбекистонда “автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади
Жамият
−
08 Июнь 2234 1 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб “автокамерал” солиқ текшируви бекор қилинади. Бу ҳақда Президент томонидан жорий йил 19 майда имзоланган “Солиқ органлари фаолиятини институционал жиҳатдан такомиллаштириш ва солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда сўз боради.
Унга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Шунингдек, 1 июлдан солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар бир ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг “Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони билан жорий йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланганди.
Бундан ташқари Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 июлдан бошлаб камерал солиқ текшируви талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар тақдим этилганда солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни фаоллаштириш жараёнини тўлиқ автоматлаштиради.
Live
БарчасиМетрода повербанк ёниб кетди
08 Июнь