Ўзбекистонда авиақатновлар қачон қайта тикланади?
Жамият
−
14 Апрель 2020 25991 2 дақиқа
Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча авиақатновлар тўхтатилган эди. Хўш, авиақатновлар қачон тикланади? Ушбу саволга Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов қуйидагича жавоб берди
"Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 30 март соат 00:01 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилиб, авиақатновлар бутунлай тўхтатилди.
Республикамиздаги аэропортлар иш фаолияти ва авиа парвозларнинг қайта тикланиши ёки чеклов чораларининг узайтирилиши республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинади".
Шунингдек, Ашурматов тадбиркорларга хомашёни олиб келишда аэропортларда карго юк хизматидан фойдаланиш имконияти борлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Тошкент, Наманган ва Навоий аэропортларида юк ташуви узлуксиз амалга оширилаяпти.
"Ҳозирги кунда бутун жаҳонда короновирус пандемияси туфайли мунтазам авиақатновлар йўловчи ва юк ташуви чеклатилган. Аммо "Uzbekistan Airports" АЖ тизимига кирувчи Тошкент, Навоий ва Наманган аэропортлари кечаю-кундуз фаолият юритмоқда", дейди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 99 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025