Ўзбекистонда август ойида палов қанчадан сотилгани маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда энг қиммат ош Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида сотиляпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита республика бўйлаб ош марказларида кузатув ўтказиб, паловнинг август ойидаги ўртача нархларини эълон қилди.

Кузатув натижалари бўйича, паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

1. Қорақалпоғистон Республикасида 1 порция паловнинг нархи 13 667 сўм бўлса, 1 кг ош эса, 95 669 сўмни ташкил қилган.

2. Андижон вилоятида 1 порция ош 15 600 сўмдан сотилган бўлса, 1 кг паловнинг нархи 109 200 сўмга тенг бўлган.

3. Бухоро вилоятида 1 порция паловнинг нархи 18 667 сўм бўлса,1 кг ошнинг нархи эса 130 669 сўмни ташкил қилган.

4. Жиззах вилоятида 1 порция ошнинг нархи 15 333 сўм, 1 кг палов эса 107 331 сўмдан сотилган.

5. Қашқадарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 500 сўм, 1 кг ошнинг нархи эса 115 500 сўмга тенг бўлган.

6. Навоий вилоятида 1 порция ошнинг нархи 13 500 сўм бўлса, 1 кг палов эса 94 500 сўмдан сотилган.

7. Наманган вилоятида 1 порция паловнинг нархи 13 286 сўмга тенг бўлиб, 1 кг палов 93 002 сўмда сотилган.

8. Самарқанд вилоятида 1 порция ошнинг нархи 16 000 сўм, 1 кг. паловнинг нархи эса 112 000 сўмни ташкил қилган.

9. Сурхондарё вилоятида 1 порция ош 12 000 сўмдан, 1 кг палов палов эса 84 000 сўмдан сотилган.

10. Сирдарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 667 сўм бўлса, ошнинг 1 килограми 102 669 сўмдан тайёрланган.

11. Тошкент вилоятида 1 порция ошнинг нархи 15 167 сўм,1 кг паловнинг нархининг эса 106 169 сўм бўлди.

12. Фарғона вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 500 сўм бўлса, 1 кг ош эса 115 500 сўмдан сотилган.

13. Хоразм вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 600 сўм, 1 кг палов эса 102 200 сўм турган.

14. Тошкент шаҳрида эса 1 порция паловнинг нархи 17 400 сўм бўлса, 1 кг палов паловнинг нархи 121 800 сўмни ташкил қилган.

Қўмита хабарига қўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. 

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

палов

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг