Ўзбекистонда аномал совуқ қачонгача давом этиши айтилди
Бу қизиқ
−
13 Январь 2023
105348Жорий йилнинг 15 январигача Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
12-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, шимолда кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13° совуқгача, кундуз кунлари 3-8° совуқгача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
12-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳавфи бор.
LiveБарчаси