Ўзбекистонда аномал совуқ қачонгача давом этиши айтилди

Interesting

−

image

Жорий йилнинг 15 январигача Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

12-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, шимолда кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13° совуқгача, кундуз кунлари 3-8° совуқгача пасаяди. 

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. 

12-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳавфи бор. 


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends