Ўзбекистонда анъанавий шаклда ишлаётган мактаблар 5 кунда 2 129 тага кўпайди

Жамият

image

Бугун, 21 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда анъанавий шаклда фаолиятини давом эттираётган мактаблар сони 4 379 тани ташкил этмоқда. Бу умумий мактаблар сонининг 43,9 фоизи деган. 

Жорий йилнинг 16 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу кўрсаткич 25 физни ташкил этиб, республика бўйлаб жами 2 550 та мактаб анъанавий шаклда фаолият бошлаган эди. 

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, мазкур мактабларда 2,1 млн нафар (34%) ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, улардан 1,5 млн нафари (72%) анъанавий, қолган 595 минг нафари (28%) онлайн шаклда таълимни олишни танлаган. 

Мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши эса “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

Халқ таълими вазирлиги яна бир бор мактабларнинг анъанавий шаклда очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда уларнинг ҳақиқий тайёргарлиги, ҳудуддаги ёҳуд мактабдаги санитария-эпидемиологик вазият, ўқитувчилар орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинишини эслатмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг