Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи ошириляпти

Жамият 3526
image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 ноябридан алкоголли маҳсулотлар нархи оширилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Қарорга мувофиқ, алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб;

1 литр тайёр вино маҳсулоти учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 8600 сўм, энг кам чакана нарх 10200 сўм этиб белгиланмоқда. 

1 литр тайёр коньяк маҳсулоти учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 31000 сўм, энг кам чакана нарх 36600 сўм;

1 литр тайёр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 22000 сўм, энг кам чакана нарх 26000 сўм этиб белгиланмоқда. 

Ҳужжатда пиво нархлари ўзгармаслиги белгиланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 2.9
t
×