Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи пасайди
Жамият
−
08 Январь 2022 87150 1 дақиқа
Бугун, 8 январь куни Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи 6,3 фоизга пасайди. Бу ҳақда республика Товар-хом ашё биржаси маълум қилди.
Қайд этилишича, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу 7 январга нисбатан 6,3 фоизга камдир.
Маълумот учун, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.
“Айни пайтда биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 27 декабрь ва жорий йилнинг 2 январь кунлари Ўзбекистонда пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толасининг нархи ҳам пасайган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель