Ўзбекистонда 9 ойда қанча оила қурилгани маълум бўлди

Жамият 2301
image
-

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 206,7 мингта никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 ойида қайд этилган никоҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,3 фоизга ошган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 8 ойда 174 998 та никоҳ қайд этилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.1
t
×