Ўзбекистонда 64 та йирик объектнинг давлат активлари сотилади

Жамият

image

Ўзбекистонда  1 минг 575 та бўш турган давлат объектидан мақсадли фойдаланиш бўйича аниқ чоралар кўрилди. Жумладан, уларнинг 649 таси тадбиркорлик субъектларига сотилган. Яроқсиз ҳолатдаги бинолар бузилиб, ер майдонлари ҳокимликлар захирасига олинди. 

Айримлари инвестиция дастурига киритилди ва кам таъминланган оилаларга уй-жой сифатида ажратилди. 

Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Давлат активларини тасарруф этиш, саноат соҳасидаги активларни бошқариш ва баҳолашнинг долзарб масалалари” мавзуида  ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Агентлик мутасаддиларига кўра, мамлакатда бунга келиб,  18 минг 905 та давлат мулк объекти самарали фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ижарага берилиши натижасида 20 минг 799 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Давлат раҳбарининг  шу  йилнинг 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича иқтисодиётнинг кимё, нефть-газ саноати, банк-молия, машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат ва ёғ-мой саноатидаги 64 та хўжалик юритувчи субъектининг устав капиталидаги давлат улушларини сотиш белгиланди.

Шунингдек,  бузилиши режалаштирилган турар ва нотурар жойларни баҳолаш тизими шаффофлигини таъминлаш, реал нархларни белгилаш мақсадида агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 

Бундан ташқари акцияларни IPO ва SPO йўли билан жойлаштиришни янада ривожлантириш мақсадида 2019-2020-йилларда 6 та акциядорлик жамиятининг 350 миллиард сўмдан ортиқ акцияларини фонд биржасига чиқариш белгилаб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Активлар сотиш

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг