Ўзбекистонда 6 нафар фуқаро 75 кг наркотик модда билан ушланди

Жамият

image

Хитойдан Ўзбекистонга почта орқали юборилган 75 килограмм прегабалин кучли таъсир қилувчи моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати берди.

Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи прегабалин моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. 

Хусусан, 2 та ҳолатда Хитойдан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда уларнинг ичида полиетилен пакетларга солинган, оқ рангли, кукунсимон, ҳидсиз моддалар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказилган. Натижада ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 75 килограмм 373 граммни ташкил этиб, улар прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси эканлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ушбу жўнатмаларни жиноий гуруҳ вакили қабул қилиб олган вақтида ушланган. Шунингдек, тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинган. Улар томонидан ижарага олинган хонадонда эса кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория борлиги аниқланган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида “Сурхон” футболчиси Россияда гиёҳванд модда билан ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой прегабалин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг