Ўзбекистонда 5,2 минг гектар ерни 49 йилга ижарага бериш бошланди
Жамият
−
19 Март
23571Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди. Бу ҳақда бугун, 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида маълум қилинди.
Билдирилишича, бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилган.
Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.
Шунингдек, яқинда “Узагро-стар” холдинг компанияси ташкил қилингани, 9 та банк ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 16 та компания очгани қайд этилди.
Бу компаниялар ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплексини қуради. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм берилади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилиши, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилиши, шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилиши маълум қилинганди. Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель