Ўзбекистонда 48 киши ёнғин қурбони бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида 48 киши ёнғинларда қурбон бўлди, 82 киши тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда бугун, 14 июнь куни АОКАда ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган 5 ой даврида республикада юз берган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 567 тага (2021 йил 5 ойда 4016 та, 2022 йил 5 ойда 3449 та), тан жароҳати олганлар сони 26 тага (2021 йил 5 ойда 108 та, 2022 йил 5 ойда 82 та), ҳалок бўлганлар 8 та (2021 йил 5 ойда 54 та, 2022 йил 5 ойда 48 та)га камайган.

Бироқ, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаслик оқибатида юз бераётган ёнғинлар ташвишли ҳисобланмоқда. Май ойи ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилмоқда. Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси қуриган ўсимликларнинг ёниши, 665 таси аҳоли турар жойлари ва 210 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.  

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда аҳоли яшаш жойларидаги ёнғинлар маиший кондиционер ва музлаткичлардан ҳамда тозаланмаган қуруқ ўтларнинг ёнишидан келиб чиқаётгани маълум бўлган.

Бундай жазирама пайтларда инсон учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, ҳавони салқинлатувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланиши даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида манфий ва мусбат симларнинг қисқа туташувига олиб келиб, ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг