Ўзбекистонда 3 кунда салкам 24 минг киши коронавирусга қарши эмланди
Жамият
−
04 Апрель 2021
3701Кеча, 3 апрель – вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9551 нафар фуқаро эмланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.
Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилган.
3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (2105 нафар);
- Наманган вилояти (1189 нафар);
- Бухоро вилояти (1166 нафар);
- Андижон вилояти (1083 нафар);
- Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 нафар фуқаро эмланган эди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь