Ўзбекистонда 2026 йилнинг илк кунида қанча чақалоқ туғилди? 

Бу қизиқ

image

2026 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар юерди.

Қайд этилишича, уларнинг: 

  • 539 нафари ўғил; 
  • 555  нафари қиз. 

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (138 нафар) қайд этилган. Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:  

  • Сурхондарё вилояти (135 нафар);
  • Самарқанд  вилояти (125  нафар);
  • Қашқадарё  вилояти (121 нафар);
  • Наманган  вилояти ( 110 нафар) банд этди.  

Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (19 нафар) ҳиссасига тўғри келган. 

Туғилганлар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.  

Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

“Юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб жами 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг шу даврида 1086 нафар, 2022 йилда – 1448 нафар, 2023 йилда – 1312 нафар, 2024 йилда – 1043 нафар, 2025 йилда – 1040 нафар чақалоқ дунёга келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ эгизак туғилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг