Ўзбекистонда 2023 йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?
Бу қизиқ
−
05 Январь
27987Ўзбекистонда 2023 йил ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларида келтирилишича, ўтган йилда туғилган 24 365 нафар ўғил болага Муҳаммадали исми қўйилган. Ушбу рўйхатдан, шунингдек, Мустафо (22 880), Абдуллоҳ (18 116), Муҳаммад (17 025), Муҳаммадюсуф (13 774), Муҳаммадамин (12 450), Нурмуҳаммад (9017), Муҳаммаджон (8843), Имронбек (8591) ва Муҳаммадзиё (8135) исмлари ҳам жой олган.
Қизларга эса 2023 йилда энг кўп Солиҳа исми қўйилган (24 365). Кейинги қаторлардан Ясмина (19 911), Муслима (15 918), Хадича (10 759), Имона (10 310), Шукрона (9330), Сумайя (9279), Ифора (7586), Саъдия (6639) ва Мубина (6558) исмлари мос равишда ўрин олган.
Маълумот ўрнида, 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан мамлакатда 968 140 нафар боланинг туғилиши қайд этилган. Шундан 501 577 нафари ўғил бола, 466 563 нафари қиз болалар.
LiveБарчаси