Ўзбекистонда 2021 йилда қанча никоҳ қайд этилган?

Жамият

−

image

Ўзбекистонда ўтган йилда республика бўйича 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда  Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Бу ўтган 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8 331 тага кўп.

Ойлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони қуйидагича:

•  январь ойида – 19 703 та;
•  февраль ойида – 16 346 та ;
•  март ойида – 23 829 та;
•  апрель ойида – 17 236 та;
•  май ойида – 19 722 та;
•  июнь ойида – 22 127 та;
•  июль ойида – 24 491 та;
•  август ойида – 31 518 та;
•  cентябрь ойида – 31 741 та;
•  октябрь ойида – 35 706 та;
•  ноябрь ойида – 34 390 та;
•  декабрь ойида – 28 273 та.

Шу ўринда, статқўм ҳудудлар кесимида тузилган ниқоҳлар сонини ҳам очиқлади. Унга кўра:

•  Қорақалпоғистон Р. – 15 742 та;
•  Андижон вилояти – 26 750 та;
•  Бухоро вилояти – 16 937 та;
•  Жиззах вилояти – 13 319 та;
•  Қашқадарё вилояти – 30 580 та;
•  Навоий вилояти – 9 229 та;
•  Наманган вилояти – 25 022 та;
•  Самарқанд вилояти – 36 228 та;
•  Сурхондарё вилояти – 26 505 та;
•  Сирдарё вилояти – 8 064 та;
•  Тошкент вилояти – 25 756 та;
•  Фарғона вилояти – 32 732 та;
•  Хоразм вилояти – 15 541 та;
•  Тошкент шаҳри – 22 677 та.

Аввароқ, ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 35 660 та ажрим ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг