Ўзбекистонда 2021 йилда 9,5 млрдлик электр энергия ўғирланган

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган даврида 9,5 млрд сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспексия” томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда текширувлар ўтказиб борилмоқда.

Хусусан, айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида иккита автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ноқонуний равишда 100 минг хонадонга бир кунга етадиган газни ўғирлагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг