Иккита “газ заправка” 100 минг хонадонга етадиган табиий газни ўғирлагани аниқланди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2021
12057Тошкент вилоятидаги иккита автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчалари қарийб 1,7 млрд сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди. Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, АГТКШлар томонидан ўғирланган газ 100 минг хонадонни бир кун давомида газ билан таъминлашга етарли бўларди.
Қайд этилишича, вазирлик штаби томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган “SHIRINA PETROL” МЧЖ ва Тошкент туманида жойлашган “CLEAN GAS SERVICE” МЧЖга қарашли АГТКШларда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширувда 2 та тадбиркор томонидан 1 млн 635 минг куб метр табиий газдан ноқонуий фойдаланилгани аниқланган.
Хусусан, “SHIRINA PETROL” МЧЖ томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш имкони бўлгани ва ўтказилган тажриба давомида конфигурация созламаси технологик йўриқномалар талабига мос эмаслиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 1 млрд 274 млн 700 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Шунингдек, “CLEAN GAS SERVICE” МЧЖ томонидан шартнома ҳужжатларидан ташқари 1 дона компрессор ускуна ортиқча ўрнатилгани сабабли амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб натижасида 360,5 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўтказилган текшириш ҳужжатлар қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси