Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахтанинг минимал нархи белгиланди

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав биринчи синф 1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 4 млн 522,5 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Нархни белгилашда жаҳон бозорида шаклланган нархлар, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва фермер хўжаликларининг, масъул вазирлик ва идораларнинг таклифларини, шунингдек, пахта хомашёсини қайта ишлаш, логистика ва бошқа тааллуқли харажатларни инобатга олинган.

Ушбу минимал нархдан келиб чиққан ҳолда, пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори ёки паст навли ва синфли пахта хомашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашади.

Қайд этилишича, 23 октябрь ҳолатига Нью-Йорк товар биржаси январь-октябрь ойларида 1 тонна пахта толасининг (Strict Low Middling) ўртача фьючерс котировкалари АҚШнинг (Гальвестон, Хьюстон, (Техас штати), Мемфис (Теннеси штати), Янги Орлеан (Луизиана штати)) портларига етказиб бериш шарти билан 1375,7 АҚШ долларини ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

пахта

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг