Ўзбекистонда 16% болалар ёлғиз оналар қарамоғида
Жамият
−
26 Ноябрь 2022 9559 1 дақиқа
Ўзбекистонда 17 ёшгача бўлган болаларнинг, 16 фоизи фақат онаси, 2 фоизи эса фақат отаси билан бирга яшайди. 79 % болалар эса ота-онаси билан тўлақонли оилада ҳаёт кечиради.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ўтказган Мультииндикатор кластер кузатувлари натижаларига кўра маълум қилган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 17 ёшгача бўлган болалар сони 12 млн 118 минг 591 кишини ташкил қилади.
Унда айтилишича, Болаларнинг 3 фоизи биологик (яъни туғишган) ота-оналари билан бирга яшамайди.
Қайд этилишича, уй хўжаликларининг 81 фоизида 17 ёшгача, 42 фоизида 5 ёшгача бўлган камида битта бола истиқомат қилади.
Маълумот ўрнида, Мультииндикатор кластер кузатувлари – ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатуви халқаро дастури бўлиб, асосан болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотларни тўплайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь