Ўзбекистонда 147 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг бошидан то бугунга қадар Ўзбекистонда 147 нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ да ўтган брифингда маълум қилинди.  

Брифингда қайд этилишича, 18 февралга қадар республика бўйича ҳайдовчилар томонидан жами 477 477 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Бунда 144 751 таси қўпол қоидабузарликлар, 3 622 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 17 403 таси пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик, 2 230 таси хавфсизлик камарини тақмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳолатларидир.

Яна шуни такидлаш керакки Содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлар сони эса йил бошидан 584 нафарни ташкил қилган. 

Бунда, 
- Тошкент шаҳрида 116 нафар, 
- Тошкент вилоятида 89 нафар,
- Наманган вилоятида 63 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг