Ўзбекистонда 11 мингдан ортиқ эркак ўзидан катта аёлга уйланди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 2025 йил давомида 11 мингдан ортиқ никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган йилда расмий рўйхатдан ўтказилган 11 040 та никоҳда аёлнинг ёши эркакникидан юқори бўлган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп бундай никоҳлар Тошкент шаҳрида қайд этилган  – 1 809 та. Кейинги ўринларни Хоразм вилояти – 1 066 та, Қашқадарё вилояти – 995 та ва Бухоро вилояти – 979 та эгаллаган. 

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 967 та, Тошкент вилоятида 928 та, Сурхондарё вилоятида 850 та, Қорақалпоғистон Республикасида 772 та, Фарғона вилоятида 715 та, Наманган вилоятида 509 та ва Андижон вилоятида 486 та шундай никоҳ қайд этилган.

Энг кам кўрсаткичлар Жиззах вилоятида – 373 та, Навоий вилоятида – 351 та ҳамда Сирдарё вилоятида – 240 тани ташкил қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки олти ойида 24 815 та оила ажрашган эди. Энг кўп никоҳдан ажралиш Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлса, энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида кузатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йил давомида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида (ФҲДЁ) 267 131 та никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг