Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши очиқланди

Жамият

image

2020 йилнинг январь-сентабрь ҳолатига Ўзбекистондаги 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобиль телефонлар сони 285 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015 йилда эса 234 тани ташкил этган.

100 та уй хўжалигига нечта енгил автомобил тўғри келади? 

Аввалроқ, Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида, 100 та уй хўжалигига 48 та енгил автомобил тўғри келиши ҳақида маълум қилинган эди.
 
Маълумот учун, ушбу кўрсаткич бўйича 2010 йилда - 21 та, 2015 йилда эса 42 та енгил автомобиль тўғри келган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика мобиль қурилма

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг