Ўзбекистонда 1 октябргача қанча фуқаро вакцина олиши маълум бўлди
Жамият
−
09 Сентябрь 2020
10177Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 августда имзолаган "Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва бошқа ходимлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар гриппга қарши эмланиши назарда тутилган эди.
Ушбу қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар 1 миллиодан зиёд фуқаро грипп вирусига қарши эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ушбу вакцина билан 1 миллион 200 мингдан ортиқ фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, аҳоли ўзининг ҳоҳиши билан эмланиши ҳам мумкин.
Грипп вирусига қарши вакцина билан 3 ойлик чақалоқлардан тортиб, қарияларгача эмланишига рухсат берилган. Ушбу вакцина билан эмланганларда 1 йил давомида грипп касаллигига чалинмаслик ҳолати кузатилади.
Вакцина билан коронавирусга чалинган беморларни ҳам эмлаш мумкин. Бу орқали организм ўзи учун қўшимча иммун тизимини ҳосил қилади
“Грипп вирусига қарши вакцина билан эмлаш организмда вирусга қарши иммун тизимининг кучайишига олиб келади. Уларга грипп касаллиги юққан тақдирда ҳам енгил кечиши мумкин”, дейди Ботир Қурбонов.
Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси