Ўзбекистонда ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми жорий йилнинг 4 июнидан бошланади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистондан Саудия Арабистонига шу йилнинг 4 июнидан 19 июнига қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.

Бу йил 10 та ҳудудий аэропортлардан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

Билдирилишича, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилган.

“Ҳаж-2023” мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, тажрибали уламолар томонидан элликбошилар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан сафар олди ўқув машғулотлари ўтилган, гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан сафар олди ўқув машғулотларини бошлаб юборган. Қолаверса, зиёратчиларга ҳаж рисоласи ҳам тақдим этилган.

“Бундан ташқари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж ибодат ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар бериб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита ҳаж мавсуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made