Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
Бу қизиқ
−
29 Сентябрь 2021
19647Эртага, 30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин 3-8 даража илиққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиққача пасаяди.
1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.