Ўзбекистонда ҳам электрон сигареталар тақиқланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида келтирилган.

Қонун лойиҳаси ташаббускорларига кўра, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг республикага қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан электрон сигареталарни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, қўшни Қозоғистонда электрон сигареталарни олиб кириш, уларни сотиш ва турли тамаки маҳсулотларни реклама қилишни тақиқловчи қонун 2024 йил 20 июндан кучга кирганди. Ноябрь ойида эса Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тамаки маҳсулотлари ва никотин моддаларининг зарарли таъсиридан аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтиришга қаратилган қонунни имзолаганди. Ушбу қонун 2024 йил 23 октябрда Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган бўлиб, мамлакат ҳудудига электрон сигаретларни олиб киришни, сотиш ва фойдаланишни тақиқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон тақиқ Олий Мажлис қонун лойиҳаси электрон сигареталар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг