Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Бу қизиқ 57241
image
-

Бугун, 9 март куни Ўзбекистонда жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларнинг кўп қисмида куннинг ўртасига келиб, ҳаво 20-22° илиқгача исийди. Фақат Кавказ ҳудудларидан шимолий ҳудудларга булутли массивлар киради, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин ва ҳаво ҳарорати 9-14° илиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 10 март куни фронтал зона ўтишида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Пайшанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ атрофида бўлади.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 20-22° илиқгача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда 2-7° илиқгача пасаяди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ушбу даврга қор кўчиши хавфи сақланиб туради, эҳтиёт бўлинг!

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2572
Рейтинг: 3
Теглар
t
×