Ўзбекистонда ҳафта бошида ёмғир ёғади
Жамият
−
19 Октябрь
26505Ўзгидромет, 21-23 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 22-23 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража, 22-23 октябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража; 22 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража, 23 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража; 22 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража, 23 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 22 октябрда айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21 октябрда 20-25 даража, 22 октябрда 17-22 даража, 23 октябрда 15-20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 21 октябрда 21-26 даража, 22 октябрда 17-22 даража, 23 октябрда 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража, 22 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража, 23 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.