Ўзбекистон жиноятчилик бўйича рейтингда пастлади

Жамият

image

Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра жиноятчилик ва хавфсизлик даражаси бўйича 142 давлат орасидан 104-ўринни эгаллади. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 3 поғона паст дегани. Тегишли рейтинг Numbeo томонидан эълон қилинган.

Ўзбекистон жиноятчилик даражаси бўйича 33,68 балл, хавфсизлик даражаси бўйича 66,32 балл олган. Рейтингда қуйи ўринларни эгаллаш мамлакатда хавфсизлик даражаси юқорилигидан далолат беради.

Рейтингда жиноятчилик энг авж давлат сифатида Венесуэла (жиноятчилик даражаси 83,16 балл), Папуа-Янги Гвинея (80,26 балл), Афғонистон (78,19 балл) ўрин олган. Энг хавфли давлатлар ТОП-10 талигига Жанубий Африка, Гондурас, Тринидад и Тобаго, Гайана, Ямайка, Эль Сальвадор ва Сурия кирган.

Қатар энг хавфсиз давлат деб топилган, хавфсизлик даражаси 85,85 баллга баҳоланган. Шунингдек, БАА (85,13), Тайвань (83,85), Мэн ороли (81,72), Ўмон султонлиги (80,28), Гонконг (78,38), Арманистон (78,25), Швейцария (77,88), Япония (77,76), Словения (76,83) хавфсиз давлатлар ўнталигига кирган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 47-ўриндан (жиноятчилик даражаси – 53,04; хавфсизлик даражаси – 46,96;) ва Қирғизистон 36-ўриндан (жиноятчилик даражаси – 55,88; хавфсизлик даражаси – 44,12;) жой олган. Тожикистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган. Россия эса 94-ўринни банд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг