Ўзбекистон Европа инвестиция банкидан 100 млн доллар қарз олади

Жамият

image

Ўзбекистон Европа инвестиция банкидан 15 йил муддатга 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Европа инвестиция банки иштирокида “Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтирилган.

Лойиҳада ЕИБ Директорлар кенгаши “Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш” лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 100,0 млн АҚШ доллари кредит линиясини тақдим этишни маъқуллагани ҳамда лойиҳани амалга ошириш даври 3 йил (2020-2022 йиллар) этиб белгилангани маълумот учун белгиланган.

Лойиҳага кўра:

•    “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга - 30,0 млн АҚШ доллари 

•    “Микрокредитбанк” АТБга - 35,0 млн АҚШ доллари 

•    “Қишлоқ қурилиш банк” АТБга - 35,0 млн АҚШ доллари миқдорида глобал коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер шаклида қайта молиялаштиради.

Битта инвестиция лойиҳаси учун ЕИБ маблағлари ҳисобидан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредитларнинг максимал қиймати 12,5 млн. евро эквивалентига тенг бўлган миқдордан оширилмайди ҳамда ЕИБ кредит линиялари бўйича битта инвестиция лойиҳасининг максимал қиймати 25,0 млн. евро эквивалентидан ошмайди.

Шунингдек, иштирок этувчи тижорат банкларига тақдим этилаётган ЕИБ кредит линиясининг камида 30 фоизи ЕИБ мезонларига кўра аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга йўналтирилилади. Агарда аёллар тадбиркорлик субъектлари ажратилган лимитдан фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банкларга фойдаланилмаган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади;

Лойиҳа маблағлари ҳисобидан қарз олувчилардан қайтариладиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан револвер асосида қайта молиялаш тўғрисидаги битимлар бўйича ресурсларни қайтаришни ҳисобга олган ҳолда, коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини янада молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар қолдиғи доирасида йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Европа инвестиция банки

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг