Ўзбекистон ЕИ билан Афғонистон бўйича маслаҳатлашишдан манфаатдор – ТИВ

Жамият

image

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Баён этилишича, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Томас Никлассон ўртасида видеоконференцалоқа форматида учрашув бўлиб ўтган.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатга тезкорлик билан гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Афғонистонни тартибга солиш ва халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида Бирлашган Миллатлар ташкилотининг етакчи роли муҳимлиги таъкидланган. Томонлар афғон муаммоси бўйича ҳам икки томонлама асосда, ҳам Марказий Осиё давлатларининг махсус вакиллари даражасида маслаҳатлашувларни давом эттиришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон ЕИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг