Ўзбекистон-Япония ўйинига ҳакам тайинланди
Спорт
−
01 Май
17015Футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг финал ўйинини эронлик FIFA рефериси Моуд Боньядифард бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси ўз саҳифасида маълум қилди.
Боньядифардга қанотларда ҳамюртлари Сайед Гасеми ва Алиризо Илдором ёрдам беради. Қатарлик Абдулла ал-Марри баҳснинг расмий 4-ҳаками этиб тайинланди. Яна бир қатарлик ҳакам Захи ал-Шаммори эса захира ҳаками ўринбосари сифатида қайд этилди.
Видео ассистент реферида (VAR) австралиялик Роберт Эванс ишлайди. Унга хитойлик Шен Йинхао ёрдам беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Япония ўйини 3 май куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади. Учрашувга Доҳа шаҳридаги Жассим Бин Ҳамад стадиони мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчиси Аббосбек Файзуллаев финалда иштирок эта олмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси