Ўзбекистон яна бир Европа давлати балан авиарейсларни тиклади

Жамият

image

COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган бир йилдан ортиқ танаффусдан сўнг, “Uzbekistan Airways” АЖнинг “Тошкент-Рига-Тошкент” йўналиши бўйича Латвия билан мунтазам парвозлари қайта тикланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Коронавирус инфекциясининг глобал тарқалиши сабабли ушбу йўналишда мунтазам рейслар 2020 йил март ойида вақтинча тўхтатилган эди.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, тикланган парвоз А-320 NEO лайнерида амалга оширилган.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси вакиллари май ойида парвозлар душанба кунлари амалга оширилишини ва пандемия билан боғлиқ вазият яхшилангани сари жума кунлари ҳам йўлга қўйилишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон авиакомпанияси учун Рига Осиёни Европа билан боғлайдиган асосий нуқтадир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Туркияда эпидемиологик вазият оғирлашган бир шароитда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Истанбулга амалга ошириладиган рейсларини бекор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг