“Uzbekistan Airways” Истанбулга парвозларни бекор қилди
Жамият
−
01 Май 2021
6981Туркияда эпидемиологик вазият оғирлашган бир шароитда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Истанбулга амалга ошириладиган рейсларини бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
“Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ҳамда Туркия ҳукумати томонидан 3 хафталик локдаун эълон қилинганлиги сабабли “Uzbekistan Airways” рейсларни бекор қилади”, дейилган консулхона хабарида.
Қуйидаги мунтазам парвозлар бекор қилинди:
- 2021 йил 14 май кунидаги HY 273-274 Тошкент – Истанбул – Тошкент рейси;
- 2021 йил 7, 10 ва 14 – май кунларидаги Самарқанд – Истанбул – Самарқанд рейси;
- 2021 йил 1, 5, 8, 12, 15 – май кунларидаги Фарғона – Истанбул – Фарғона рейси;
- 2021 йил 2, 9, 16 – май кунларидаги Урганч – Истанбул – Урганч рейси.
Маълумот учун, Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида кундузги HY 271 - 272 рейслар ўзгаришсиз бажарилади.
LiveБарчаси