Ўзбекистон яна бир футбол мусобақасига мезбонлик қилади
Sport
−
24 April 2019 5072 1 minute
Айни кунларда Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари орқали Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа бўлажак муҳим мусобақага етарлича тайёргарлик кўриши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон U-16 терма жамоасига саралаш ўйинларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Осиё чемпионати саралаш ўйинларига мезбонлик қилиш бўйича Осиё футбол конфедерациясига сўровнома юборган. ОФК мазкур сўровномага ижобий жавоб қайтариб, U-16 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган тегишли гуруҳдаги ўйинлар Тошкентда бўлиб ўтишини тасдиқлади.
Саралаш баҳслари шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилади. Мазкур саралаш ўйинларига қуръа ташлаш маросими санаси ОФК томонидан алоҳида эълон қилинади. Умумий ҳисобда U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари қуйидаги мамлакатларда ўтказилади:
Ғарбий ҳудуд: Иордания, Саудия Арабистони, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қатар.
Шарқий ҳудуд: Индонезия, Лаос, Мьянма, Сингапур, Вьетнам.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August