Ўзбекистон Яманда сулҳга эришилганини олқишлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.

“Ҳарбий ҳаракатларга вақтинчалик мораторий, шунингдек, ушбу мамлакатда қонунийликни таъминлаш учун кўрсатилган қатъият Яманда кенг қамровли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида муросага эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратади деб ҳисоблаймиз.

Биз барча курашаётган томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун вазмин бўлишга ва сиёсий ирода кўрсатишга чорлаймиз”, дейилади расмий баёнотда.

Маълумот учун, Ямандаги можаро иштирокчилари БМТ таклифига рози бўлиб, икки ойлик сулҳга эришди.

Қарама-қарши томонлар билан мулоқотда бўлган БМТнинг махсус элчиси Ханс Грундбергнинг таъкидлашича, умуммиллий сулҳ Рамазон ойи бошланишига тўғри келади. У жорий йилнинг 1 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланди ва 2016 йилдан бери ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги биринчи сулҳ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг