Ўзбекистон яқин келажакда электр нархини оширмайди

Жамият

image

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, соҳада ривожлантирилаётган давлат-хусусий шериклиги  электр энергия қийматига ижобий таъсир кўрсатади.  

Таъкидланишича, давлат-хусусий шериклиги йўналишда Ўзбекистонда хусусий электр станцияларини қуриш ва уларни бошқаришни хоҳлаётган етакчи халқаро компаниялар сони кўпаймоқда. Бу, ўз навбатида, электр энергиянинг таннархини пасайтиришга ёрдам беради.

“Айни пайтда, яқин келажакда электр энергияси нархининг оширилиши режалаштирилмаган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда 2019 йилнинг декабрь ойида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилган эди. Унга кўра, уланган қувватидан қатъи назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчилар фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлашлари зарур эди. Ҳужжат 2020 йилнинг 11 мартидан кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг