Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 80 миллиард доллардан ошди
Жамият
−
20 Декабрь 2022
4606Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида маълум қилди.
“Кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида, ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди”, дейди Мирзиёев.
Иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди”, дейди давлат раҳбари.
Маълумот учун, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган, экспорт ҳажми эса 2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган.
“Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик. Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда”, дейди Президент.
Таъкидланишича, жратилаётган маблағлар 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етган.
“Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз. Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди”, дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси