Ўзбекистон World Muslim Travel Index’да топ-10 га кирди

Олам 6360
image

Ўзбекистон CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган World Muslim Travel Index’да кучли ўнталикка кирди. Бу ҳақда Сингапурда мусулмон туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган “Halal In Travel – Global Summit 2022” саммитида маълум қилинган.

Қайд этилишича, ушбу рейтингни ишлаб чиқишда мамлакатнинг сайёҳлар учун очиқлик сиёсати, мусулмон туристлар учун яратилган имкониятлар, тарғибот ва маркетинг, ислом меросини сайёҳларга етказиш даражаси каби қирқдан ортиқ мезон ҳисобга олинган.

CrescentRating ташкилоти раҳбари Фазал Баҳардин жорий йилги кўрсаткичларга алоҳида тўхталиб, Ўзбекистонни рейтингда энг тез кўтарилган ва бошқаларга ўрнак бўлаётган давлат сифатида тан олган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб 35 та ресторан (тезкор овқатланиш тармоқлари) ва 4 та меҳмонхона рейтинг ва “Ҳалол” сертификатига эга бўлган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3.1
t
×