Ўзбекистон Венгрия билан стратегик шерик бўлди
Олам
−
20 Май
3015Бугун, 20 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида”ги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, жумладан, экстрадиция тўғрисидаги шартнома, иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, табиий офатларни бошқариш, илм-фан ва инновациялар, тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишувлар алмашилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12 март куни Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтганди ва икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарор имзоланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Будапешт шаҳридаги “Кармелита” саройида Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтганди. Учрашувда Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилганди. Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Виктор Орбанни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф этганди.
LiveБарчаси