Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида 9-олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 5 декабрь куни Баҳрайн мамлакати мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та олтин медалга эга чиқишди.
 
Қитъа ўйинларининг пара таэквондо баҳсларида 58 кг вазн тоифасида иштирок этган Қудратилло Шоназаров ҳамда 70 кг вазн тоифасида Асилбек Ҳусанов олтин медалга эга чиққан бўлса, 63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, пара пауэрлифтинг баҳсларининг 59 кг вазн тоифасида Одилжон Ёқубов 115 кг тошни бўйсундирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Аёллар ўртасида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган Дилдора Нуриллоева (45 кг), ҳамда Озода Олимова (55 кг) ҳам Параосиё чемпиони бўлди.

Пара енгил атлетика баҳсларининг “F 46” классида найза улоқтириш бўйича 42.45 метр натижа кўрсатган Фурқат Неъматов бронза медалига сазовор бўлган бўлса, “F 34” классида аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича Диёра Анварова кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу натижалардан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди – 9 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпия ўйинлари Параосиё ўйинлари Дилдора Нуриллоева Қудрат Ҳайдаров

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг