Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши муҳокама қилинди
Жамият
−
27 Апрель 2023
4580Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Халқаро инвестиция форуми доирасида Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасидаги кооперацияни тубдан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Яқин ойларда тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, чуқурлашган саноат кооперацияси учун мўлжалланган тузилма шартларини тез фурсатда келишиш ва фаолиятини бошлаш муҳим экани таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва коммуникациялар, самарали молиявий воситаларни яратиш борасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.
LiveБарчаси